Жаҳон | 10:47 / 09.05.2017
7571
1 дақиқада ўқилади

Афғонистондаги мадрасада кучли портлаш юз берди, қурбонлар кўп

Афғонистоннинг Парвон вилоятида жойлашган мадрасада кучли портлаш юз берди. Tolonews телеканалининг хабар қилишича, ўн нафар инсон ҳалок бўлган.

Канал маълумотига кўра, саккиз нафар талаба ва уларнинг устози қурбон бўлган. Портлаш қурилмаси машғулотлар вақтида синф хонасида ҳаракатга келтирилган. Жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Ҳозирча ҳеч бир террорчилик гуруҳи ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.

Мавзуга оид