Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Яманга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди
АҚШ президенти Дональд Трамп 8 май куни Яман ҳукуматининг бир қатор вакилларига нисбатан санкцияларни бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Оқ уй хабар бермоқда.
"2012 йил 16 май куни АҚШ президенти 13611-сонли фармон билан Яман ҳукуматининг бир қатор аъзолари ва бошқа шасхлар ҳаракатлари туфайли АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига ноодатий ва экстраординар хавф солиниши сабабли фавқулодда вазият тартибини киритганди", деб айтилди Трампнинг АҚШ конгресси раҳбарларига йўллаган мактубида.
Мактубда "бу ҳаракатлар Яман тинчлиги ва хавфсизлигига, жумладан мамлакатда сиёсий жараён ҳамда ҳукумат ва мухолифат ўртасидаги 2011 йил 23 ноябрдаги келишувларнинг амалга оширилишига хавф солиши" кўрсатилган.
Трампнинг таъкидлашича, "бу ҳаракатлар ҳали ҳам АҚШ миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига хавф солади". "Шу сабабли мен фавқулодда вазият тартибини бир йилга узайтираман", деб айтган Трамп.
Мавзуга оид
09:32 / 21.05.2026
Миндич Зеленский устидан судга шикоят қилди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
18:39 / 23.04.2026
Қирғизистон илк марта Европа Иттифоқининг санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиш механизмига тушди
08:55 / 23.04.2026