Жаҳон | 00:06 / 10.05.2017
7430
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги радиоактив материаллар сақланувчи йирик омборда тревога эълон қилинди

АҚШнинг Вашингтон штатидаги Ҳэнфорд комплекси — мамлакатдаги энг йирик радиоактив материаллар омборида туннелнинг ўпирилиши натижасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди, деб хабар беради Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

Тревога плутоний ишлаб чиқаришда ифлосланган чиқитлар юкланган вагонлар киритиб қўйилган туннел устидаги тупроқнинг чўкиши натижасида эълон қилинган.

Комплекс ходимлари қисман эвакуация қилинган. Ишчилардан пана жойларда бўлиш, ишончли шамоллатиш усулларидан фойдаланиш ҳамда сув ва таомларни истеъмол қилишдан тийилиб туришни сўрашган.

Штатнинг табиатни муҳофаза қилиш идораси вакили ҳодиса натижасида радиация сизиб чиқиш ҳолати қайд этилмаганини таъкидлаган.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид