Жамият | 16:46 / 11.05.2017
10561
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Тошкентда Study in Europe кўргазмаси

2017 йил 11 май куни Radisson Blue меҳмонхонасида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва Британия Кенгаши ҳамкорлигида “Европада таълим” (Study in Europe) кўргазмаси ташкил этилди. 

Мазкур тадбирда Европанинг 14 мамлакатидаги 20дан ортиқ университет ҳамда таълим соҳасидаги ташкилотлар иштирок этди. 

Кун.uz мухбири ҳам мазкур бир кунлик кўргазмада иштирок этиб, махсус фоторепортаж тайёрлади. 

Кўргазманинг асосий мақсади - ўқувчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналарини Европанинг таълим соҳасидаги кенг қамровли имкониятлари, дастурлари билан яқиндан таништиришдир. 

Кўргазмага келаётган меҳмонлар хориж университетлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан мулоқотда бўлиб, тўғридан-тўғри керакли маълумотларни олишга муваффақ бўлмоқда. 

Кўргазма қуйидаги асосий мавзуларни қамраб олади: 

  • Европа мамлакатларининг бакалавриат, магистратура ва докторантура йўналиши бўйича дастурлар;
  • Ўқишни молиялаштириш ва стипендия/грантлар бўйича имкониятлар;

Европада ўқиш учун керакли бўладиган ҳужжатлар бўйича талаблар;

  • Европадаги талабалик ҳаёти.

Мавзуга оид