08:21 / 11.05.2017
13160

Путин хоккей учрашувида 6 та шайба муаллифига айланди

Россия президенти Владимир Путин Сочидаги "Большой" Олимпия спорт саройи муз аренасига чиқиб, Тунги хоккей лигаси учрашувида иштирок этди. Путин учрашувда рақиб дарвозасига 6 та шайба уришга муваффақ бўлди. 

Учрашувни Россия мадҳиясини ижро этиш билан қўшиқчи Юлия Самойлова очиб берди. Путин учрашув бошланишига ҳуштак чалинишидан олдин ҳаваскор жамоалар ўртасида хоккей бўйича VI Умумроссия фестивали ғолиби бўлган "Сталкер" клубига муз аренаси қуриш учун сертификат топширди.

Фото: РИА «Новости

"Мен бугунги воқеа билан ҳаммангизни табрикламоқчиман, биз бундай 6-учрашувни ўтказмоқдамиз. Барчангизга ҳамда томошабинларга хоккейни севувчи барча завқланадиган ёқимли дақиқалар ўтказишни тилаб қоламан. Бугун биз мусобақалашамиз, бироқ бу дўстона баҳсдир, спорт ва хоккейга бағишланган фестивалдир", деб айтган Путин.

Фото: ТАСС

Путин Павел Буре ва Валерий Каменский учлигида ўйнади.

Таъкидлаш жоизки, Путиннинг "Хоккей афсоналари" жамоасида у билан бирга мудофаа вазири Сергей Шойгу, Олимпия чемпионлари бўлган номдор хоккейчилар Вячеслав Фетисов, Алексей Касатонов, Валерий Каменский, Павел Буре ва бошқалар ўйнашди. Жамоа дарвозасини Тула вилояти губернатори Алексей Дюмин ҳимоя қилган. Путин анъанага кўра 11-рақам остидаги қизил свитерда бўлган.

Фото: РИА «Новости

Путин жамоаси Тунги хоккей лигаси жамоасини 17:6 (6:1, 7:2, 4:3) ҳисобида мағлуб эта олди. Путин 1-бўлимда битта шайба ва учта узатма, 2-бўлимда 2 та шайба ва битта узатма ҳамда 3-бўлимда 3 та шайба муаллифига айланди.

Фото:Reuters

Путин ТХЛнинг 2012 йилдаги биринчи гала-учрашувида ҳам иштирок этган ва шундан бери бундай учрашувларни қолдирмай келади. 

Фото: ТАСС
Фото:Reuters
Фото: ТАСС
Фото: ТАСС
Фото:Reuters
Фото: ТАСС
Фото: ТАСС
Фото: ТАСС
Top