Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Қозоғистон вилояти билан савдо-иқтисодий муносабатлар янада ривожланади
Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансеит Туймебавев Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов бошчилигидаги делегацияси билан учрашди.
Учрашувда икки вилояти ишбилармон доиралар вакиллари ҳамда мамлакатларнинг икки давлатдаги элчилари иштирок этди. Томонлар мулоқот давомида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Туймебаевнинг таъкидлашича, икки вилоятда кўплаб умумий жиҳатлар, катта салоҳият бор. Бундан ташқари, қўшни давлатга маҳсулот экспорти ҳажмини ошириш лозим.
Шу билан бирга, томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ўзаро муносабатларни ривожлантиришга йўналтирилган минтақавий ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилишди.
Маълумот учун, ўтган йили Ўзбекистон Республикаси ва Жанубий Қозоғистон вилояти ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми 532 млн. долларни ташкил этди.
Мавзуга оид
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
13:52 / 11.06.2026
Жиззахда аттракцион ҳалокати: 4 киши жароҳатланди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026