Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Саудия Арабистонига 300 млрд долларлик қурол-аслаҳа сотмоқчи
фото: afalon.ru
АҚШ Саудия Арабистони билан 100 млрд доллардан кўпроқ қийматга қурол-аслаҳа етказиб бериш ва унга техник хизмат кўрсатиш бўйича бир нечта шартнома тузмоқчи. Умуман эса ушбу битимнинг умумий қиймати яқин 10 йил ичида 300 млрд доллардан ошади.
Бу ҳақда номаълум қолиш шарти билан Оқ уйдаги юқори лавозимли амалдор маълум қилди. Унинг айтишича, келишувлар якунловчи босқичда турибди ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ар-Риёдга ташрифигача якунланиши керак.
Таъкидланишича, АҚШ қурол-аслаҳасининг етказиб берилиши қироллик қўшинларининг жанговар тайёргарлигини анча оширади. АҚШ шу билан бирга Исроил мудофаа қобилиятини ҳам қўллаб-қувватлашни давом эттиради.
Трамп кейинги ҳафтада Саудия Арабистони, Исроил ва Ватиканга ташриф буюради, сўнгра Брюсселда ўтадиган НАТО йиғилиши ва Сицилиядаги G7 етакчилари учрашувига жўнайди.
Мавзуга оид
23:40 / 11.04.2026
АҚШ-Эрон музокаралари “боши берк кўча”га кириб қолди - ОАВ
12:48 / 11.04.2026
Учувчи Эрон тоғларида: «Трампни қутқариш» операцияси ҳақида
09:01 / 11.04.2026
АҚШдаги Ливан ва Исроил элчилари телефон орқали гаплашди
22:27 / 10.04.2026