Жамият | 13:02 / 13.05.2017
8513
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик ҳайдовчилар йўл четидаги уйга бир йилда 48 марта урилишди

Фото: Mashable

Хитойнинг Хэйлунцзян вилоятидаги йўллардан бирининг четида қурилган бир қаватли жуда машҳур. Гап шундаки, 2016 йилда унга 48 марта машиналар келиб урилган. Бино Т-шаклли чорраҳа ёнида жойлашган бўлиб, ҳайдовчилар бурилиш чоғида бошқарувни эплай олишмайди. 

Уй эгаси Хэ Хайцзюн уйга «Тезликни пасайтиринг!» деган сўзлар ёзилган йирик плакатни ҳам осиб қўйди, аммо бу ёрдам бермади. 

Хайцзюн сўзларига кўра, автофалокатлар бир неча йиллар муқаддам юз беришни бошлаган. Ўшанда уй қаршисида янги йўлни ётқизишган. Ҳайдовчилар чорраҳада 90 даражали чапга қайрилиш чоғида бошқарувни эплай олмай уйга келиб урилади. 

Хайцзюн ва унинг хотини Сюй Жэнсян эса йўл қурилганидан бери рўй берган шу каби ҳодисаларни ҳисоблаб боришади. Айни вақтгача 100дан ортиқ автомобил уйга урилган. Эр-хотин, шунингдек, юз берган ҳодисаларни суратга олиб, уларни шаҳар маъмуриятига топширилган мурожаатлар тўпламига қўшиб қўйишмоқда. 

Мулозимлар ҳозирча бу аризага эътибор қаратишгани йўқ, шу боисдан ҳам Хайцзюн эски ғиштлардан ўзига хос тўсиқ ясади. Эркакнинг ишонч билдиришича, автомобиллар бу билан уйгача кела олмайди. 

Мавзуга оид