Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йил уч ойида «авариялар»нинг 31 фоизи ўлим билан якунлангани маълум бўлди
Йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти белгиланган тезликка риоя қилмаслик оқибатида содир бўлган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
2026 йилнинг уч ойи давомида республикада 1102 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Уларнинг 31,4 фоизи (346 та) инсон ўлими билан якунланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирининг ўринбосари, Тергов департаменти бошлиғи Рамазон Ашропов матбуот анжуманида маълум қилди.
Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисаларининг 13,6 фоизи ҳайдовчилар томонидан пиёдага йўл бермаслик, 32,9 фоизи белгиланган тезликка риоя қилмаслик, 4,2 фоизи ҳайдовчини ухлаб қолиши ва 22,4 фоизи светофорнинг талабларига амал қилмаслик оқибатида содир бўлган.
Шунингдек, ахборот технологиялари орқали содир этилган жиноятлар сони 18 мингдан ошгани, уларнинг аксарияти фуқароларнинг пул маблағларини электрон тўлов тизимлари орқали ўзлаштириш билан боғлиқлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
15:23
«Дежурний жабрланувчилар» иши. ИИВ ҳолатни ўрганмоқда
12:06 / 07.04.2026
Чинозда ЙТҲ содир қилиб, одам ўлимига сабаб бўлган ЙПХ ходими 7 йилга қамалди
13:45 / 05.04.2026
Жиззахда ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
21:12 / 29.03.2026