Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўзгарди
Ўзбекистон Ички ишлар вазири қатор лавозим тайинловларини амалга оширди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар берган.
Унга кўра, подполковник Шораҳмедов Давронбек Шомажидович Ўзбекистон ИИВ Назорат-ревизия инспекцияси бошлиғи этиб тайинланган бўлса, подполковник Ҳайитов Эркин Шоймардонович ИИВ юридик таъминот бошқармаси бошлиғи бўлди.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига эса Сотволдиев Шуҳратжон Ҳошимович тайинланди.
Шунингдек, Раҳимов Сардорбек Қобулович Хоразм вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаган.
Аввалроқ Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси ва Нукус шаҳар ИИБга янги бошлиқлар тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
13:13 / 30.12.2025
Фарғона водийси ва Сурхондарёга тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилади
09:00 / 28.12.2025
2026 йилги режалар, янги газ кони ва бюджетнинг ёпиқ муҳокамаси — ҳафта дайжести
12:46 / 26.12.2025
ИИВ: янги йил “совғалари” орқали Telegram’да фишинг ва зарарли ҳаволалар кўпаймоқда
17:52 / 24.12.2025