Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида талончилик қилган йигитлар ушланди
Фото: ТАСС
Ёшлар ўртасида бу жиноятга қўл уриш кўп ҳолларда бошқаларга кўр-кўрона эргашиш, жиноий қилмишнинг оқибатини тўла англаб етмаслик ёки қасддан ушбу жиноятга қўл уриш каби ҳолатларда намоён бўлади. Кузатишларга кўра, доимий равишда кўча-кўйда бемақсад юрадиган, майда безорилик содир этишга мойил ўсмир ва ёшлар томонидан ушбу турдаги жиноятлар содир этилмоқда.
Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, икки нафар шоввозлар – 1992 йилда туғилган Ж.Маҳмудов ва 1996 йилда туғилган Б.Бобоевлар (исмлари ўзгартирилган) 2017 йил 25 апрель куни оқшом чоғи кўчанинг хилват жойида 1993 йилда туғилган С.Х га ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатган ҳолда унинг 700 000 сўмлик “Самсунг” русумли қўл телефонини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб воқеа жойидан яширинишган.
Ушбу жиноятни содир этганлиги учун Ж.Маҳмудов ва Б.Бобоевлар Жиноят Кодексининг тегишли моддасига кўра жавобгарликка тортилди.
Мавзуга оид
14:19 / 27.02.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланиш билан боғлиқ ишда 11 киши судланмоқда
09:52 / 27.02.2026
Telegram’даги “бот” орқали мефедрон сотиш ҳолати фош этилди
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
08:22 / 25.02.2026