Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қарзи 31,6 миллион сўм бўлган алимент тўловчи аниқланди
Жорий йилнинг 12 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар бермоқда Uznews.uz.
Маълум бўлишича, 1972 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси 5 йил давомида алимент тўлашдан бўйин товлаб келган. Шу тариқа, унинг вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун тўланмаган пуллари миқдори 31 659 909 сўмни ташкил қилди.
Шу сабабдан, ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-1 моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Айни дамда тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:48
Тошкентда автобуслар учун яна 16 та йўналиш ташкил этилиб, 70та янги бекат қурилади
08:33
Алимент қарзи бор шахсларга айрим битим ва хизматлар чекланади
22:00 / 23.04.2026
Президент Тошкентдаги Боғимайдон маҳалласида бунёдкорлик ишлари билан танишди
20:12 / 23.04.2026