19:36 / 15.05.2017
14424

Арманистонда темир-бетонли “Нуҳ кемаси” нусхасини қуришмоқчи

Фото: Новости-Армения

Арманистонда “Нуҳ кемаси” тарихий-маданий ва илмий-маърифий мажмуаси Библияда тилга олинган кеманинг аниқ нусхаси кўринишида қурилади, фақат темир-бетондан бўлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

Библияга кўра, кема – Нуҳ алайҳиссалом томонидан сув тошқинида омон қолиш учун қурилган ҳамда “Арарат тоғларида тўхтаган”.

"Кема Арарат тоғининг рўпарасида қурилади. У темир-бетондан бўлади, устки қисми эса тахтадан ясалади. Унинг кўриниши ва ҳажми Библияда тилга олингандек бўлади: узунлиги 300 тирсак (132 метр), кенглиги – 50 тирсак (22 метр), баландлиги 30 тирсак (13,2 метр)", - дейилади хабарда.

Ташкилотчилар “кемада” 200 та павильонни жойлаштиришни режалаштирган, уларда турли халқлар ва давлатлар миллий маданияти кўрсатилади.

"Мажмуанинг 40 та хонасида зиёратчилар ва туристлар тўхташи мумкин бўлади. У ерда музей, галерея, кутубхона, анжуман-заллари, ҳукумат ва давлат қабуллари учун заллар бўлади", - дея таъкидлаб ўтишган лойиҳа устида ишлаётган “Бутун халқ билан қурамиз” жамғармасида.

Хабарга кўра, лойиҳа ҳукуматга тақдим этилади, у тасдиқланганидан кейин лойиҳачилик ва қурилиш ишлари бошланади.

Top