Жаҳон | 16:00 / 15.05.2017
13701
1 дақиқада ўқилади

Путин КХДРга таҳдид қилиш ўрнига музокаралар ўтказишга чақирди

Фото: РИА Новости

Россия ракета ва ядро синовларини қабул қилмайди. Аммо, шу билан бирга, КХДРни қўрқитишни бас қилиш ва музокаралар даврасини бошлаш зарур, деб ҳисобламоқда Россия давлат раҳбари Владимир Путин.

"Ҳар қандай ҳолатда ҳам ракета, ядро синовларини қабул қилиш мумкин, деб ҳисобламаймиз. Корея халқ демократик республикаси билан музокараларга қайтиш зарур. Уни қўрқитишни бас қилиб, муаммоларни тинч йўл билан ҳал этиш усулларини топиш керак. Шундай қилиш мумкинми ёки йўқ? Менимча, мумкин", — деган Путин. 

Президентнинг ёдга олишича, КХДР билан шундай музокаралар ўтказиш бўйича уринишлар бўлган, ўшанда Шимолий Корея ўз дастурини тўхтатганини эълон қилган, "бироқ, афсуски, музокаралар иштирокчиларининг сабри етмади".

"Аммо, ўйлайманки, бунга қайтиш зарур", — дея таъкидлаган Путин.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид