15:00 / 15.05.2017
53465

Тошкент давлат техника университетига янги ректор тайинланди

Садритдин Махаматдинович Туробжонов Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот университет расмий сайтида берилган.
 
У бу лавозимда ТДТУни 2016 йилдан бери бошқариб келган Ризаев Фарҳод Ҳамидуллаевични алмаштирди. 
 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, 52 ёшли техника фанлари доктори, профессор Садритдин Туробжонов аввал Тошкент кимё-технологиялари институти ректори сифатида ишлаган. 1996 йилдан 2003 йилга қадар айнан Тошкент Давлат техника университетининг ўқув ишлари буйича проректор лавозимида ҳам фаолият юритган. 

Top