Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистондаги университетга салкам 2 млн долларлик таълим гранти ажратди
Хитойнинг Шэнси провинцияси ҳукумати Тошкент давлат транспорт университетига 1,8 миллион АҚШ доллари миқдорида таълим гранти ажратди.
Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, Шэнси провинцияси ҳукумати томонидан Тошкент давлат транспорт университетига ажратилган грантлар орқали ўзбекистонлик ёшлар Чанган университетида таҳсил олиш имкониятига эга бўлди.
Таълим гранти умумий қиймати 13 миллион юанга (тахминан 1,8 миллион АҚШ доллари) тенг бўлиб, 10 нафар PhD, 40 нафар магистратура ва 60 нафар бакалавр босқичи талабаларини қамраб олади.
Дастурлар 1+1 магистратура ва 2+2 бакалавриат шаклида амалга оширилади.
Мазкур грант дастури Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим натижаси бўлиб, ёшларимизга халқаро тажриба, замонавий билим ва нуфузли дипломга эга бўлиш имконини яратади.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026