Туркия Эрон билан чегарада девор қуради

Фото: Anadolu
Теҳрон Туркиянинг Эрон билан чегарада девор қуриш бўйича ташаббусини маъқуллайди, у икки давлатнинг чегара хавфсизлигини таъминлайди. Бу ҳақда Эрон ТИВ вакили Баҳром Қосимий Теҳрондаги матбуот анжуманида маълум қилди.
«Теҳрон Анқаранинг икки давлат чегарасида хавфсизлик чораларини кучайтиришга қаратилган исталган ташаббусини маъқуллайди», - деган Қосимий.
Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳукумати Теҳронни девор қурилиши ҳақида хабардор этган, у чегаранинг турк томонида бино этилади.
ТИВ вакили Туркия ҳукумати билан бу масала бўйича янада кенгроқ мулоқотга умид қилишини таъкидлаб ўтган.
Туркия мудофаа вазири Фикри Ишик ҳам ўтган ҳафта журналистларга Эрон билан чегарада девор қурилиши ҳақида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, бу қадам Эронга қарши қаратилмаган ва чегара яқинидаги ҳудудда яшовчи аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун керак.
Туркиянинг уй-жой қурилишини ривожлантириш бўйича вазирлиги раҳбари Эргун Туроннинг хабар қилишича, деворнинг 144 километрлик қисмини қуриш учун тендер якунланган. Унинг айтишича, қурилиш жорий йилда бошланади.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда 130 йил муқаддам чўкиб кетган кема қолдиқлари топилди
Жаҳон | 15:45
-
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17
-
АҚШда оққуш гавжум шоссега югуриб чиқиб, автомобиллар ҳаракатини деярли тўхтатиб қўйди (видео)
Жаҳон | 14:58
-
Ўзбекистон фуқаролари Хорватияга ишлаш учун жўнатилади
Ўзбекистон | 14:43
Мавзуга оид

17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди

11:01 / 10.03.2025
Туркия Курдистон ишчилар партияси тарафдорларини қуролларини ташлашга чақирди

15:02 / 09.03.2025
Россия, Хитой ва Эрон Ҳинд океанида қўшма ҳарбий ўқув машқларини ўтказади

23:36 / 08.03.2025