Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада А гепатитига чалинганлар сони 674 нафарга етди
Европанинг 13 мамлакатида А гепатити авж олди, касалликнинг 674 та ҳолати қайд этилган - бу бир ой аввалгига нисбатан икки карра кўп. "Роспотребнадзор" сайтида шу ҳақида маълмуот берилди.
"Европа минтақаси мамлакатларида А гепатити билан касалланганлик кўрсаткичлари ошиб бормоқда. 2016 йилнинг июнидан 2017 йилнинг 28 апрелига қадар А гепатитига чалинган 674 киши қайд қилинган, шулардан 631 ҳолат - эркаклар орасида", - дейилади хабарда.
Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Дания, Финляндия, Франция, Германия, Италия, Ирландия, Нидерландия, Португалия, Испания ва Швецияда касаллик ҳолатлари қайд этилган.
"Роспотребнадзор" Европа давлатларига саёҳат қилишни режалаштираётган россияликларни ушбу маълумотни инобатга олишга чақирди.
А гепатити - ифлос сув, қўллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари орқали юқувчи жигарнинг вирусли касаллиги. Унинг инкубация даври - 7 кундан 50 кунгача, кўпинча у 35 кундан иборат бўлади.
Мавзуга оид
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
14:07 / 11.06.2026
Европада АҚШга ишонч тарихий минимумга тушди
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:17 / 10.06.2026