Жамият | 01:08 / 16.05.2017
15598
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонлик томоғига тиқилиб қолган тирик балиқдан қутқарилди

Ҳиндистонда тиббий ходимлар балиқчининг томоғига тирик балиқ сакраб тушиб қолганидан сўнг уни "тажовузкор" балиқдан халос этишди, деб хабар берди Daily Mirror нашри.

Ҳиндистоннинг Орисса штатида яшовчи эркак Подадиа қишлоғи яқинидаги ҳовуздан лабиринтлилар оиласига мансуб 10 см ли балиқни тутиб олган, лекин уни қўлида ушлаб қололмаган. Шунда сакраётган балиқ эркакнинг оғзига кириб кетиб, унинг ҳалқумида тиқилиб қолган.

Фото: Newslions / SWNS.com

Балиқчи нафас олишга ва гапиришга ҳалақит қилаётган балиқни ўзи мустақил ололмаган. Жабрланувчини яқин орадаги касалхонага олиб боришган, лекин маҳаллий шифокорлар ҳам унга ёрдам бера олишмаган. Шунда балиқчини штат пойтахти  Бхубанешвар шаҳрига  юборганлар.

Тиббий ходимлардан бирининг айтишича, эркак томоғидан балиқнинг думи кўриниб турган. Жабрланувчига оғриқ қолдирувчи укол қилиниб, унинг томоғидаги балиқ жарроҳлик қисқичи билан олиб ташланган.

Фото: Newslions / SWNS.com

Балиқнинг сузгичлари томондан эркакнинг томоғига етказилган жароҳатлар 10 кунда битиб кетган. Бу орада балиқчи бурнидан киритилган зонд орқали овқатланган.

Фото: Newslions / SWNS.com

 

Мавзуга оид