Фан-техника | 19:42 / 16.05.2017
9979
2 дақиқада ўқилади

Олимлар "сўзловчи қоғоз"ни яратишди

Фото: nature.com

Мичиган штати университети (АҚШ)нинг олимлар гуруҳи механик тебранишлардан товуш чиқарувчи текис мослашувчан материал ишлаб чиқди. Олимлар унинг ёрдамида "сўзловчи қоғоз" ёки "куйловчи фольга" яратишлари мумкин, дейилади Nature Communication журналида чоп этилган мақолада. 

Ишланма асоси 2016 йилнинг охирида намойиш қилинган FENG электр наногенераторидан иборат. Бу материал механик энергияни токка айлантиришга қодир. Олимлар FENG смартфонлар ва портатив қурилмалар учун қувват манбаи бўлишига умид қилишганди. 

Бироқ бир қатор тажрибалардан кейин бу материалнинг бошқа хусусияти аниқланди. Шундай қилиб, мутахассислар электр энергиясини механик тебранмаларга айлантиришга, шундан сўнг акустик тўлқинларни ёзишга муваффақ бўлишди. 

"Тасаввур қилинг, газета саҳифаси ҳам микрофон, ҳам динамик бўлса. Умуман олганда, нутққа реакция билдирувчи ва ўқувчи билан суҳбатлашувчи янги ишланма яратиш мумкин", - дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Нельсон Сепульведа.

Сепульведа технологияни намойиш қилиш учун FENG'ни байроққа улади ва шу тариқа уни "нотиқ"қа айлантирди. Шунингдек у материалдан шовқин товушини бостирувчи, хавфдан огоҳлантирувчи тизим ва бошқа мақсадларда фойдаланишни таклиф қилмоқда.

Мавзуга оид