Жамият | 14:34 / 17.05.2017
26723
2 дақиқада ўқилади

Тўққиз марта ҳомиласи тушган аёл опасининг шарофати билан эгизакли бўлди

Мелисса Кайсер тўққиз марта боласи тушганидан сўнг тамомила умидсизликка тушиб қолганди, бироқ унга ўз опаси ёрдам берди. Мелисса уч йил давомида ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилган, аммо охир-оқибат шифокорлар бепуштликни даволаш ва ЭКО унга тўғри келмайдиган вариантлар эканини айтишди. 

"Мен умидсизликка тушиб қолгандим, сабаби репродуктив функция – аёллар учун энг муҳимдир. Ўзимни худди ҳеч нарсага кучи етмайдиган инсондек ҳис этдим", - дейди Мелисса Кайсер

Шунда унинг опаси, 35 ёшли Лиза Аутен синглиси учун бола кўришга қарор қилди. Шифокорлар иккита эмбрионни имплантация қилишни тавсия этишди, сабаби улардан бири ривожланмай қолиб кетиши мумкин эди. Бироқ у ҳар икки болани ҳам дунёга келтирди. Ҳозирда Тирни ва Эшлинн исмли қизчалар олти ҳафталик бўлишди.

 

A post shared by Jil (@ibraghimlife) on

"Синглимга ёрдам бериш мен учун қийин бўлмади. Мен яхши хола бўлишни истайман, холос", - дейди Лиза Аутен

Эндиликда Лиза ота-оналик ҳуқуқидан воз кечиши керак. Бу болалар олти ойлик бўлганида юз беради.

 

Мавзуга оид