Жаҳон | 09:03 / 18.05.2017
11927
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландия учун ҳалокатли зилзила қачон юз бериши маълум қилинди

Фото: Martyn Farr / ZUMA Press / Globallookpress.com

Геофизиклар халқаро жамоаси яқин ўн йил ичида Янги Зеландияда ҳалокатли зилзила юз беришини прогноз қилмоқда. Ушбу ҳақдаги мақола Nature журналида чоп этилди.

Мутахассислар Альп ёриғидаги ҳарорат ва босим аввалроқ кутилгандан анча юқорилигини аниқлаб, бундай хулосага келишди. Ёриққа ҳар километр чуқурлашиб борган сари ҳарорат Цельсий бўйича 125 градусга ошиб боради.  

Бундай экстремал кўрсаткичлар ёриқ ҳудудида материянинг ер остидан кўчиши амалга ошаётганидан дарак беради ва бу магнитудаси 8,0дан юқорироқ бўлган зилзилани келтириб чиқариши мумкин. 

Альп ёриғи Янги Зеландиянинг Жанубий оролининг бутун узунлиги бўйича ўтади. Ушбу ёриқ ўзидан Тинч океани тектоник плитасининг Австралия тектоник плитаси остига кирадиган ҳудудни акс эттиради.

Альп ёриғи билан боғлиқ энг кучли зилзила 1717 йилда юз берган, бунда 400 км узунликдаги ҳудудда тоғ жинслари кўчган.

Мавзуга оид