Гиёҳванд моддаларни йирик миқдорда сотганлар қўлга олинди
Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинишича, шаҳарда йирик миқдорда гиёҳванд моддалар сотувчи оғуфурушлар фаолиятига чек қўйилган. ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, 2017 йилнинг 12 май куни Тошкент ИИББ ходимлари томонидан Яккасарой тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, фуқаро Мираъзам Қўчқоров бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашина тўхтатилиб текширилган. Текширув натижасида автомашина салонидан 20та гугурт қутисига жойлаштирилган жами вазни 53,81 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Қўчқоров мазкур гиёҳвандлик моддасини фуқаро Шуҳрат Суфитдиновдан сотиб олганлиги аниқланиб, Суфитдиновнинг яшаш манзилида тинтув ўтказилган. Бунинг натижасида 702 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситаси ҳамда 5 млн 150 минг сўм миқдоридаги нақд пуллар далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 273-моддаси 5-қисми, яъни “тақиқланган экинларни етиштириш” ва “гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш” аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтда фуқаролар Қўчқоров ва Суфитдиновларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси кўрилган.
Мавзуга оид
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
07:49 / 16.12.2024
6 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини сақлаётган шахслар аниқланди
19:25 / 02.12.2024
Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди
16:04 / 29.11.2024