Google Gmail'га "ақлли жавоблар" функциясини қўшди
Gmail'нинг Android ва iOS почта сервисида "ақлли жавоблар" функцияси пайдо бўлди, у фойдаланувчига суҳбатдош хабари асосида турли жавоб вариантларини таклиф қилади. Google вакиллари Google I/O анжуманида шу ҳақида маълум қилишди.
"Ақлли жавоблар" биринчи марта Gmail асосида ишловчи Inbox иловасида ҳамда Allo мессенжерида пайдо бўлди. Функция ёзишмалар контекстидан автомат равишда келиб чиқувчи қисқа жавобларни таклиф қилади - масалан, учрашиш таклифига сервис "Ҳа! Қачон?" ёки "Йўқ, мен бандман" вариантлари тақдим этилади.
Жавоб вариантлари илова ойнасининг пастки қисмида, жавоб ёки хабарни қайта йўллаш тугмаси ёнида кўринади. Фойдаланувчи жавобни йўллашдан аввал унга тузатиш киритиши мумкин бўлади.
"Ақлли жавоблар" функциясини биринчи навбатда инглиззабон фойдаланувчилар синаб кўришлари мумкин. Компания кейинроқ бу функциянинг испан ва бошқа тиллардаги вариантини ҳам қўшишга ваъда берди.
Мавзуга оид
20:53 / 21.11.2024
Google ўзининг Gemini чатботига фойдаланувчининг шахсий маълумотларини эслаб қолиш функциясини қўшди
17:51 / 19.11.2024
Bloomberg: АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome’ни сотишни талаб қилади
22:46 / 18.11.2024
Google почтани спамлардан ҳимоя қилувчи янги функцияни ишга туширади
22:19 / 14.11.2024