Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаитида кучли сув тошқинлари юз берди, қурбонлар бор
Фото: Radio Television Caraibes
Ҳаитида кучли ёмғирлар ва сув тошқинлари сабаб беш киши ҳалок бўлди ва 19 нафари бедарак йўқолди. Бу ҳақда Reuters республика фуқаро мудофааси департаментига асосан хабар берди.
Баёнотда айтилишича, инфратузилма объектлари жиддий зарар кўрган. Ҳаити жанубидаги Гранд-Анс департаментида 322 киши турли пана жойларда яшириниб олган. Мамлакат Шимоли-Ғарбий департаментида эса 20 киши шундай йўл билан жон сақлаб қолди.
Агентликнинг таъкидлашича, Ҳаити халқи ёмон инфратузилма ва давлат ресурсларининг йўқлиги сабаб табиий офатлардан жуда жиддий жабр кўриб келади.
Мавзуга оид
21:00 / 07.05.2026
Тўққизта ҳудудда сел келиш хавфи эълон қилинди
09:15 / 04.05.2026
“Амаллаб чорваларни олиб чиқиб кетдик” – сел келган Рапқондан репортаж
18:30 / 05.04.2026
Маҳачқалъада сув тошқини туфайли уч қаватли уй қулади
11:15 / 06.03.2026