Фан-техника | 17:08 / 19.05.2017
14592
2 дақиқада ўқилади

Bentley Bentayga машинаси қуш билан ов қилувчиларга мослаштирилди

Фото: Motor.ru

Bentley компаниясининг дизайн ателеси ҳисобланувчи Mulliner фирмаси Bentayga йўлтанламасининг янги қайта ишланган намунасини тақдим этди. Янги машина Falconry деб номланиб, қўлда терилган. 

Махсус намунанинг ўзига хослиги шундан иборатки, унинг юкхонасида табиий кигиз мато билан қопланган иккита секция бор. Уларда ов учун барча жиҳозлар мавжуд. 

Секцияларнинг бирида GPS-антенна, асбоб-ускуналар, қушни боғлаб қўйиш арқони, 9 смли, ёғоч дастали йиғилувчи пичоқ бўлса, қути остидаги тери билан қопланган бўлимга қушларни кузатиш имконини берувчи GPS-блок, дурбин, ов учун махсус қўлда тикилган қўлқоплар ҳамда қушлар учун уларнинг бошига ташлаб қўйиладиган қопча қўйилган.

 

Иккинчи қутида 3та металл термос, стаканлар, кўрпа ва бир марталик нам сочиқлар бор. Юкхонанинг ён деворларидаги махсус ғилофларда қушлар учун махсус турғичлар сақланади. 

Машина салонида ҳам қушлар турғичи дизайнерлар ёдидан кўтарилмаган. Машина марказий қисмида қўлда 430 дона ёғоч бўлагидан 9 кун мобайнида ясалган мозаика ўрнатилган. Панно учун каштан, эвкалипт, ўткирбарг, заранг, зайтун ва тўлқинли чинордан фойдаланилган. 

Bentley Bentayga 6 литрли W12 двигатели билан жиҳозланади. Унинг қуввати 608 от кучини ташкил этади. Йўлтанламас илк «юзлик»ка 4,1 сонияда чиқади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 301 кмни ташкил этади. Машина, шунингдек, 421 от кучига эга дизел моторли намунасида ҳам ишлаб чиқилади. 

Мавзуга оид