Bentley минг нафар ишчисини бўшатмоқда
Bentley корхонаси ўтган ойда фаолиятини тиклаган, аммо ҳозирда қувватининг 50 фоизидан фойдаланмоқда.

Фото: Reuters
Британиянинг "люкс" тоифасидаги автомобиллар ишлаб чиқарувчи Bentley компанияси харажатларни камайтириш мақсадида иш ўринларининг чорак қисмини қисқартиради.
"Биз етти ҳафталик тўхтаб туриш оқибатидаги йўқотишлар ўрнини қоплаш учун барча имкониятлардан фойдаландик", - деди Bentley бош ижрочи директори Эдриан Холмарк.
Унинг сўзларига кўра, Bentley инқироз сабабли бу йил зарар кўриши мумкин.
"Биз даромаднинг 25 фоизини йўқотиб бўлдик ва ихтиёримизда атиги ярим йил қолди. Бу йил сезиларли фойда олиш жуда қийин", деди у.
Компания 4,2 минг иш ўрнидан мингтасини қисқартиришни режалаштирмоқда.
Холмаркнинг қайд этишича, Bentley корхонаси ўтган ойда фаолиятини тиклаган, аммо ҳозирда қувватининг 50 фоизидан фойдаланмоқда.
Аввалроқ Британиядаги автомобиль ишлаб чиқарувчи яна бир компания - Aston Martin Lagonda, Lookers автодилери ҳамда эҳтиёт қисмлар етказиб берувчи қатор корхоналар иш ўринларини қисқартиришини эълон қилганди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ йирик компаниялари мактаб ўқувчиларини сунъий интеллект даврига тайёрлашга чақирди
Фан-техника | 18:00
-
Трамп жаҳон чемпионатида Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларга рухсат берди
Жаҳон | 17:55
-
Украина парламенти АҚШ билан минерал ресурслар бўйича келишувни ратификация қилди
Жаҳон | 17:20
-
Тарихда илк маротаба қотиллик қурбони судда сунъий интеллект ёрдамида гапирди
Жаҳон | 17:15
Мавзуга оид

15:41 / 11.05.2023
“Иккитаси бирда”: Bentley’дан Porsche’гача — йўлтанламас спорткарлар (фотожамланма)

19:15 / 03.12.2020
Манба: Ўзбекистонда Bentley электромобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин

23:21 / 04.10.2018
Bentley автомобилсозлик компанияси БААдаги энг баланд тоғда ресторан очмоқда

12:18 / 03.07.2018