Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Франциянинг янги ташқи ишлар вазирига табрик йўллади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Жан-Ив Ле Дрианни Франция Республикасининг Европа ва ташқи ишлар бўйича вазири лавозимига тайинлангани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Биз Сизнинг 2012 йил июлдаги Ўзбекистонга ташрифингизни ва ушбу ташриф давомида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан батафсил фикр алмашилганини илиқлик билан эслаймиз, – дейилади табрикда. – Биз чуқур ишонамизки, мамлакатларимиз ўртасидаги шериклик уни янада кенгайтириш нуқтаи назаридан улкан салоҳиятга эга. Бунинг учун томонлар кенг ва мақбул имкониятларга, хусусан, ҳамкорликнинг барча йўналишларини қамраб олувчи тегишли шартномавий-ҳуқуқий асосга эга.
Табрикда таъкидланганидек, 2017 йил 16 май куни «Ўзавтосаноат» АК ва Peugeot Citroën гуруҳи ўртасида «Жиззах» эркин индустриал зонаси ҳудудида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги Битим имзоланиши қўшма фаолиятнинг яна бир аҳамиятли натижаларидан бири бўлди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Жан-Ив Ле Дрианнинг юқори мансабдаги фаолияти «мамлакатларимизнинг дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган самарали шерикчилигини мустаҳкамлашга қўшимча туртки бериши»га ишонч билдирди.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
23:44 / 13.06.2026