20:44 / 20.05.2017
24072

Ҳафталик таҳлил: ариқдан сув ичаётган одамлар, халқ таълимидаги “йиғ-йиғ” эпидемияси, воҳанинг аянчли от спорти

Kun.uz таҳририятига келиб тушган мактублар асосида ҳафта давомида турли муаммоли мақолалар кўтариб чиқилди. Уларнинг мазмуни турлича бўлсада, барчасида инсон манфаати ётади.

Кун.uz мухбирлари ўтган ойда Наманган вилоятида бўлганди. Хусусан, Наманган шаҳри “Гўзал” массиви Меҳнатобод маҳалласи Баҳористон кўчасида яшовчи аҳоли вакиллари бир неча йилдан бери тоза ичимлик суви йўқлигидан қийналиб келаётганини хабар қилишганди. Фуқаролардан бири аҳоли номидан 4-5 марта мутасадди раҳбарларга мурожаат қилса ҳам, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров қабулига икки маротаба кириб ҳам ушбу муаммога ечим топа олмаган. Батафсил.

Ўзининг машҳур чавандозларию, ўзига хос учқур отлари билан танилиб келган Қашқадарёда бугунги кунда айнан от спорти нега оқсаб қолган? Таниқли чавандозларию, ўша учқур саманлари билан бугун олимпия спорт тури ҳисобланмиш от спортидан чавандозларимиз дунёга чиқиб, ўз кучларини намоён этишга ҳафсалами, қизиқишми ёки имконият етишмаяпти? Ёки чавандозлар бошини бир жойга қовуштириб, ҳамкорликда иш олиб боришга ҳеч кимда хоҳиш йўқми. Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида изланишлар, суриштирувлар олиб борилди

«Тошкентгазтаъминот» унитар корхонасининг Қибрай туман бўлими ходимлари томонидан фуқаро Екатерина Коновальцованинг хонадонига ўтказилган табиий газ таъминоти билан боғлиқ товламачиликлар акс этган мақола эълон қилинди.

Кун. uz таҳририятига келиб тушаётган аксари мурожаатлар халқ таълими, аниқроқ айтадиган бўлсак ўқитувчилар ҳаёти, уларнинг иш жараёнларида учраётган муаммолар ва шу соҳага оид бошқа масалаларга бағишланган. Биз мурожаатларни имкон доирасида ўргандик, тегишли идоралар, вазирликлар билан боғландик ҳамда буларнинг барини мақола кўринишида сайтимиз орқали эълон қилиб бордик. Аммо бу соҳада қанчалик янгилик қилинмасин, замонавий ислоҳотлар ўтказилмасин, ҳамон эскича қараш, вазиятга, жараёнга эскича ёндашиш каби ҳолатлар кўзга ташланяпти.

Кейинги вақтларда интернет журналистикасида долзарб мавзуга айланган ўқитувчиларнинг қўшимча ишларга мажбурий жалб этилиши муаммосига матбуотда ҳам эътибор қаратилди. «Оила даврасида» газетасининг 2017 йил 18 май сонида «Математика» металлом йиғишга, «Адабиёт» кўча тозалашга... Ёхуд ўқитувчини зиммасига кирмайдиган юмушларга ким мажбурламоқда?» сарлавҳали мақола чоп қилинди.

Яна Наманган мавзуси. Аҳолининг тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммо бу гал вилоятнинг Тўрақўрғон тумани, “Бахт” маҳалласида учради. “Ҳайрат ва ҳолат: Одамлар қачонгача ариқдан сув ичади?” мақоласи шунга бағишланди.

Аҳолининг бирламчи эҳтиёжи бўлмиш тоза ичимлик суви масаласи анчайин кўпайиб қолган шекилли бу мавзу юзасидан сўнгги кунларда сайтимиз орқали кўплаб материаллар эълон қилиб бордик. Ҳақиқатан ҳам сўнгги йилларда бу муаммо Республиканинг жуда кўплаб ҳудудида тўпланиб қолган экан. Гапни кўп қилмайликда, эътиборингизни “Кун” почтасига келган қуйидаги мактубга қаратдик.

Бундан ташқари

Наманганда фарзандлари учун ер сўраган ногирон отахоннинг муаммоси ҳал этилди

Top