Жамият | 10:34 / 20.05.2017
17428
1 дақиқада ўқилади

Доминиканда паром пирсга урилди (видео)

Kydon пароми Доминикана Республикаси пойтахти Санто-Доминго шаҳридаги Сан-Суси порти пирсига келиб урилди. Фавқулодда ҳодиса кема қирғоққа боғлаб қўйилмоқчи бўлган вақтда юз берган. Бунинг оқибатида паромга ва портга анча зиён етган. Бу ҳақда Maritime Herald нашри хабар бермоқда. 

Паром Санто-Домингога келгач, қисман пандус билан боғланган, бироқ кучли оқим аварияга олиб келган.

Порт раҳбариятининг маълум қилишича, авария контейнерларнинг сурилишига олиб келган ва бу билан "порт инфратузилмасига зиён етган". Ҳозир портда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллий ҳукумат ушбу воқеа юзасидан тергов бошлаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид