Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод бозори ёнидаги ер ости ўтиш йўлагида қотиллик юз берди
Жорий йилнинг 5 май куни соат эрталабки тахминан 05.45 да Амир Темур кўчаси бўйлаб Юнусобод бозори ёнидаги ер ости пиёдалар ўтиш йўлагида инсон жасади аниқланди. Кейинчалик марҳумнинг шахсига ойдинлик киритилди - Давронбек Ўрозов. Унинг ёнидан жиддий тан жароҳатлари ва кучли мастлик ҳолатида бўлган яна бир эркак топилган - Иван Романов.
Ушбу ҳолат бўйича Юнусобод тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг “Қасддан одам ўлдириш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
ИИББдаги брифингда пойтахт прокурори ўринбосари Фатхулла Абдураҳимовнинг хабар беришича, бу иш Тошкент шаҳри прокуратурасига топширилган. Тергов жараёнида аниқланишича, қотиллик рўй берган куни эркаклар ер ости ўтиш йўлагида спиртли ичимликлар истеъмол қилган, шундан сўнг улар ўртасида жанжал келиб чиққан, натижада муштлашув юз берган. Охир-оқибат Ўрозовнинг бошига шиша бутилка билан зарба берилган ҳамда у воқеа жойида вафот этган.
Шаҳар прокуратураси вакилининг маълумотига кўра, 14 май куни Иван Романов ҳибсга олинган. Айни дамда ушбу иш бўйича тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
15:41 / 23.02.2026
Самарқандда ука ўз акасини ов қуролида отиб ўлдириб қўйди
11:34 / 19.02.2026
“Қизимизнинг жасади топилса, олиб кетсак бўлди” – Сайёранинг жасади ҳалигача қидирилмоқда
20:43 / 03.02.2026