Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ИИББда отлиқ отряд ташкил этилади
Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармасида отлиқ отряд ташкил этилади. Бу Ўзбекистон Президентининг “Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.
Фармонга кўра, отлиқ отряд ИИББ пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бошқармаси пост-патруль хизмати Бригадаси тузилмасида ташкил этилмоқда.
Ҳужжатда айтилишича, Тошкент ИИББ янги отряд учун 50 бош хизмат оти харид қилади.
Отлиқ отряд очиқ майдонда ўтказилувчи оммавий тадбирлар вақтида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади.
Шунингдек, янги отряд вазифасига Тошкент марказий кўчалари, дам олиш ҳудудлари ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа жойларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳам киради.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41 / 05.06.2026