Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия парламенти депутатлари Туркияга боришдан бош тортдилар
Фото:nvdaily.ru
Германия Бундестагининг (парламент) 4 депутати, жумладан парламент раиси ўринбосари Клаудиа Рот Туркияга режалаштирилган сафардан бош тортишди. Бу ҳақда DPA ахборот агентлиги хабар берди.
Депутатларни бунга ундаган сабаб ҳозирча номаълум. DPA’нинг маълум қилишича, Рот тахминан бир ҳафта аввал режалаштирилган 24 майдаги сафаридан воз кечиши бўйича омма олдида изоҳ бермоқчи. Депутатлар Анқара, Истанбул ва Диёрбакирга ташриф буюриб, Туркия ташқи ишлар вазирлиги ва парламент вакиллари билан Туркиядаги ички сиёсий вазиятни, турк конституциясига киритилган тузатмаларнинг натижалари, Европа Иттифоқи билан муносабатларни муҳокама қилишмоқчи бўлишган. Уларнинг режасида Туркиядаги Инжирлик базасига ташриф буюриш бўлмаган.
Бироқ Берлин ва Анқара ўртасидаги муносабатларнинг навбатдаги ёмонлашиши Туркия ҳукумати Германия ҳукуматини Бундестаг депутатларини Инжирлик ҳарбий базасига киритмаслигидан хабардор қилгандан кейин юз берди. Бунга жавобан Берлин ИШИДга қарши операцияда иштирок этаётган ва Туркияда жойлаштирилган бўлинмаларини бошқа жойга кўчиришини айтган. Вариантлардан бирига кўра, германиялик ҳарбийлар Иорданияга кўчирилиши мумкин.
Мавзуга оид
19:11 / 02.03.2026
Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл ўлдирилгани тахмин қилинмоқда
17:49 / 02.03.2026
Туркияда аниқланган ноқонуний мигрантлар орасида ўзбекистонликлар учинчи ўринда қайд этилди
15:40 / 02.03.2026
Вадефул: “Бу можаро яқин кунларда тўхтамайди”
15:28 / 02.03.2026