Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
25 май Тошкентда кутилмаган об-ҳаво кузатилди (фото, видео)
25 май куни Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида кучли шамол ва жала қўйиш ҳолати кузатилди. Бунинг оқибатида айрим туманлардаги кўчаларни сув босди, дарахтлар синиб, тўхтаб турган автомобилларга жиддий шикаст етказди.
Ноқулай келган ушбу об-ҳавонинг фотосуратлари ва видеолари “Фейсбук” ижтимоий тармоғининг бир қанча гуруҳи фойдаланувчилари томонидан эълон қилинди. Суратлар ва видеоларда қолдирилган изоҳларга кўра, бундай об-ҳаво Тошкентнинг барча ҳудудида кузатилмаган. Масалан, Сергели даҳалари, Чилонзор тумани ва Водник даҳасининг айрим жойлардагина шамол эсган ва ёмғир ёғиб ўтган. Аммо пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳудудида кучли ёғингарчилик ҳолати кузатилган.
Эслатиб ўтамиз: Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-20, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.






Мавзуга оид
08:25 / 21.03.2026
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 28 даражагача кўтарилиши мумкин
14:24 / 16.03.2026
Наврўзолди об-ҳаво прогнози
01:56 / 16.03.2026
Олимлар инфаркт ва об-ҳаво орасида боғлиқлик борлигини аниқлашди
16:10 / 11.03.2026