«Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» информацион дастурлари ёпилади

Фото: Uz24
«Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» ва «Таҳлилнома», «Тошкент» телеканалининг «Пойтахт», ҳамда «Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастурлари ёпилади. Бу ҳақда Миллий телерадиокомпания (МТРК)га асосланган ҳолда UZ24 нашри хабар берди.
Эндиликда, барча ахборот-таҳлилий дастурлар «Диёр» канали ва «Тошкент» радиоканали негизида ташкил этилган «Ўзбекистон 24» телеканали орқали эфирга узатилади. Янги каналнинг очилиш санаси ҳозирча маълум эмас.
«Ахборот», «Пойтахт» ва «Давр» «Ўзбекистон 24» телеканали ишга тушгунича эфирга чиқишда давом этади.
Миллий телерадиокомпания таркибида «Ўзбекистон 24» ахборот-таҳлилий телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисидаги президент қарори май ойи аввалида имзоланганди.
Телеканал мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва спорт соҳаларида юз бераётган ҳодисаларни тезкорлик билан ёритиб боради. Шунингдек, телеканал хорижда ҳам мухбирлик пунктларига эга бўлади.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон президенти мамлакат ядровий қуролга интилмаётганини айтди
Жаҳон | 18:15
-
Президент туманларда бошқарув тизими ўзгаришини эълон қилди
Ўзбекистон | 17:45
-
Камбағал оилалар фарзандлари қўшимча таълимга жалб қилинади
Ўзбекистон | 17:23
-
Ахборот технологиялари йўналишида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади
Ўзбекистон | 17:14
Мавзуга оид

18:36 / 17.01.2024
«Журналист – таҳдидларга қарши яхлит ва ягона куч» — фаоллар президентнинг миллий контент яратишга оид чақириғи ҳақида

22:56 / 30.05.2020
Депутат: «Ўзбекистон 24» ўзгариши шарт

23:50 / 15.11.2018
«Ахборот тақдим қилишда бошқалардан анча кеч қоляпмиз». Тележурналист иқрори

11:46 / 24.10.2018