Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Янги Неймар» нима сабабдан «Барселона»га эмас «Реал»га ўтганини изоҳлади
Бразилиянинг «Фламенго» клуби 16 ёшли футболчиси Винисиус Жуниор 2019 йилдан бошлаб «Реал»да тўп сурадиган бўлди. Мадридликлар футболчининг трансфери учун 45 миллион евро сарфлашди ва натижада Винисиус дунёнинг энг қиммат болакайига айланди.
Винисиус учун «Барселона», «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» жамоалари ҳам қизиқиш билдирганди. Футболчи шунча таклифга қарамасдан, ҳаттоки ўз кумири Неймар тўп сурадиган «Барселона»га ҳам ўтмасдан мадридликларни танлаганига изоҳ берди.
Globo Esporte нашри берган хабарга кўра, 16 ёшли футболчи рақобатдан чўчиб «Барса»ни эмас, «Реал»ни танлаган. Гап шундаки янги Неймар номи билан танилган Винисиуснинг кумири айнан Неймар бўлади. Неймар ҳозирда 25 ёшда пик формасига чиқиб бормоқда. Икки йилдан сўнг ҳам Винисиус ундан севимли чап қанотини тортиб олишига кўзи етмаган. «Реал»да бу қанотда 32 ёшли Криштиану Роналду тўп сурмоқда. Бразилиялик футболчи мадридликлар сафида тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритадиган вақтга келиб, Роналду унга рақобат қила олмаслигига ишончи комил бўлиб турибди.
Мавзуга оид
11:53 / 20.06.2026
ЖЧда 9-кун. Шотландлар ўзбек ҳакамидан норози, «Винисиус қонуни» ишга тушди, Туркия йиғлаб қолди
20:47 / 22.04.2026
«Барселона» собиқ ҳужумчиси Неймар фирибгарлик иши бўйича оқланди
21:31 / 23.02.2026
«Да Луш»даги можаро: Винисиусни «маймун» деб камситишди
20:42 / 03.06.2025