Жаҳон | 19:13 / 25.05.2017
12045
1 дақиқада ўқилади

Россия ТИВ: Туркиянинг баёнотидан кейин Сурия шимолида вазият оғирлашган

Фото: Reuters

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова маълум қилдики, Сурия шимолида вазият таранглашиши катта эҳтимол билан Туркия ҳукуматининг баёноти ортидан рўй берган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Захарова расмий Анқара Сурия шимолида «Сурия демократик кучлари»га қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиш режаси ҳақида маълум қилганини эслатиб ўтди.

«Анқаранинг СДКга қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказиш режаси ҳақида маълум қилиши Сурия шимолида курдлар ва туркпараст кучлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар эҳтимолини оширди», — деган дипломат.

Бундан олдинроқ АҚШ Давлат департаменти бошлиғи ўринбосари Жонатан Коэн америкаликлар ва туркияликлар Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича мулоқотни чуқурлаштириши зарурлиги ҳақида айтиб ўтганди.

Мавзуга оид