Жамият | 11:45 / 26.05.2017
12710
1 дақиқада ўқилади

Чилонзорда бангихона аниқланди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида бангихона аниқланди, деб хабар бермоқда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси.

Маълум бўлишича, 2017 йилнинг 22 май куни Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган хонадонда Руслан Джексанбаев қонунга хилоф равишда “опий” гиёҳванд моддасини тайёрлаб, уни истеъмол қилиш учун бангихона ташкил қилганлиги аниқланиб, хонадондан 9 дона бир марталик тиббиёт шприцларда жойлаштирилган умумий оғирлиги 0.62 граммга тенг бўлган “опий” гиёҳванд моддаси далилий ашё сифатида олинди. 

Джексанбаевга нисбатан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми (гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, бундай воситаларни истеъмол қилиш учун бангихоналар ташкил қилиш ва сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Мавзуга оид