Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nokia 9 рекорд ҳажмдаги оператив хотирага эга бўлади
HMD компанияси Nokia телефон қаторлари борасида харидорларни кўп сийламайди, шундай экан, компаниянинг янги Nokia 9 флагмани ҳақида эшитганларимиз - фақатгина унинг Snapdragon 835 процессорига эга бўлиши. Бироқ Hi-Tech'га кўра, бугун у ҳақида янги қизиқ маълумот пайдо бўлган.
GeekBench маълумотига кўра, Nokia 9 жуда катта - 8 Гб ҳажмдаги оператив хотирага эга бўлади. Смартфоннинг код номи - Heart, бу аввалги тарқалган хабарларда қайд этилган.

Бошқа бир хабарларга кўра, бугунги кунга қадар телефон хусусиятларига оид маълумотлар - Nokia 9'нинг 5,3 дюймли QHD-экран, 13MP икки асосий камера ва тахминан 4 ҳамда 8 Гб оператив хотирага эга бўлади. Таъкидлаш жоизки, Nokia 9 Geekbench бенчмарк-тестида OnePlus 5 ва Samsung Galaxy S8'ни ортда қолдирган.

GSM Arena'да ёзилишича, қурилманинг дастлабки қиймати - 750 евро.
Мавзуга оид
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026