Жаҳон | 14:39 / 27.05.2017
8255
1 дақиқада ўқилади

Ироқда Мўсулнинг ИШИД назоратида бўлган сўнгги туманларига ҳужум бошланди

Фото: AP

Ироқлик ҳарбийларнинг маълум қилишича, ғарбий Мўсулнинг ИШИД террорчилик гуруҳи назоратида бўлган сўнгги туманларига ҳужум бошланди.

«Бирлашган кучлар отрядлари Фирот дарёсининг ўнг қирғоғидаги қатор туманларни озод қилишни бошлади», - дея амалиётга қўмондонлик қилаётган Абдул-Амир Яраллонинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Унинг таъкидлашича, армия Шиф ва республика касалхоналари жойлашган туманларга ҳужум қилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид