Спорт | 03:28 / 28.05.2017
14917
2 дақиқада ўқилади

"Барселона" қаторасига 3-йил Испания кубогини қўлга киритди

Испания кубоги финалида "Барселона" "Алавес"га қарши майдонга тушди. "Висенте Кальдерон" стадионида кечган ўйин 3:1 ҳисобида каталонияликлар фойдасига ҳал бўлди. 

30-дақиқада Месси ҳисобни очган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб, Тео орадаги фарқни йўққа чиқарди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларидаги Неймар ҳамда Алькасернинг голлари "Барселона"га ғалабани тақдим этди. 

Шу тариқа "Барселона" қаторасига 3 йил Испания кубогида ғолибликни қўлга киритди.  

Барселона – Алавес 3:1 
Голлар: 1:0 – 30 Месси, 1:1 – 33 Тео, 2:1 – 45 Неймар, 3:1 – 45 Пако Алькасер.
Барселона – Силлессен, Умтити, Пике, Альба, Маскерано (Андре Гомеш, 11), Ракитич (Алеиш Видаль, 83), Бускетс, Иньеста, Неймар, Месси, Пако Алькасер.
Алавес –    Пачеко, Эли, Феддаль, Тео (Ромеро, 79), Вигарай, Маркос Льоренте, Фемения, Ману Гарсия, Мендес (Камараса, 59), Ибаи Гомес (Собрино, 60), Дейверсон.
Огоҳлантиришлар: Мендес (16), Ману Гарсия (39), Умтити (42), Эли (49), Собрино (76), Месси (76), Иньеста (76), Дейверсон (88).

Мавзуга оид