Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев АҚШга расмий ташриф билан боришни режалаштирган
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг сентябрь ойида АҚШга расмий ташрифни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот хизмати раҳбари Асад Хўжаев билан ўтказилган давра суҳбатида иштирок этган «Кун.uz» мухбири хабар берди.
Ташриф 13 сентябрда бўлиши эҳтимоли юқори, шу куни Нью Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси йиғилишининг етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтади. Президент ташриф доирасида АҚШ раҳбари билан ҳам учрашиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ҳамда Доналд Трамп 21 май куни Ар-Риёдда араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити доирасида илк марта учрашганди. Айнан шу учрашув вақтида бўлажак ташриф бўйича келишиб олингани эҳтимолдан холи эмас.
Маълум бўлишича, Доналд Трамп Ўзбекистон президенти билан бўлган суҳбат чоғида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси ҳақида ҳам ўз фикрларини айтиб, мазкур дастур ўзининг аҳамиятли натижаларини беришига ишонч билдирган.
Мавзуга оид
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
12:28 / 10.07.2026
Трамп Украинага Patriot учун ракеталар лицензиясини ваъда қилди
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
18:32 / 09.07.2026