Таэквондо. АҚШда ўтган мусобақада Ўзбекистон вакили “Энг яхши спортчи” бўлди

Жорий йилнинг 27-28 май кунлари АҚШнинг Флорида штатида Таэквондо бўйича V Флорида халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этишди. Бу ҳақда мамлакат Таэквондо ITF Миллий Ассоциацияси вакили “Кун.уз”га хабар берди.
Ушбу турнирда жаҳоннинг 15 давлати спортчилари иштирок этишди. Ўзбекистон вакилларидан 5-6 ёшли спортчилар ўртасида кечган баҳсда Абдуғофуров Довудбек 1-ўринни қўлга киритди. 7-8 ёшли спортчилар орасида эса Нигманов Иброҳим “тил” ва “массоги” баҳсларида 1-ўрин соҳибига айланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Нигманов Иброҳим мазкур мусобақада ўз ёшидаги спортчилар орасида тенгсиз деб топилиб, “Энг яхши спортчи” медалини қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

20:59 / 28.05.2025
Флорида штати олтин ва кумушни тўлов воситаси сифатида ишлатишга рухсат берди

23:41 / 17.04.2025
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор

20:53 / 11.10.2024
“Орландо ва у ердаги ўзбеклар “Милтон” тўфонидан жабр кўрмади” — Соҳиб Аббосхон

12:05 / 11.10.2024