15:23 / 29.05.2017
4470

Mitsubishi Украинага 600дан ортиқ электр йўлтанламасларни тақдим этди

Фото: Тест-драйв Mitsubishi Outlander PHEV

2017 йил май охирида Япониянинг Mitsubishi Motors Corporation (MMC) компанияси Украина миллий полициясига 635 дона Outlander PHEV йўлтанламасларини тақдим этди. Автомобилларни тақдим этиш маросими Киевда бўлиб ўтди. Украина томонидан мамлакат бош вазири, ММС номидан унинг президенти ва ижрочи директори Осама Масуко қатнашган. Бу ҳақда компания матбуот хабарномасида сўз юритилган. 

Ушбу автомобиллар Япония компанияларининг Украина ҳукумати билан зарарли моддаларни чиқарилишига квоталар юзасидан имзоланган келишув доирасида берилди. Украина ҳукумати Outlander PHEV йўлтанламасларидан полиция хизмат машиналари сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда. 

2013 йили автомобиль бозорида Outlander PHEV пайдо бўлганидан бери дунё бўйлаб 80 768 дона (2016 якунига кўра) сотилган. Бундан ташқари, у 4 йил мобайнида Европада энг кўп сотилган электромобиль мақомини эгаллаб келди. 

Top