Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея навбатдаги ракета учиришни амалга оширди
Жанубий кореялик ҳарбийлар Шимолий Корея ракета учирганини маълум қилишди. Бу ҳақда "Рёнхап" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин шу муносабат билан хавфсизлик кенгашини чақиртиришга буйруқ берган.
Жанубий Корея штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси номаълум турдаги ракета Шимолий Кореянинг Вонсан шаҳри яқинидан шарқий томон учирилганини маълум қилган. Қўмитанинг маълум қилишича, ракета 450 км учиб ўтган ва у ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракета сифатида таснифланган.
Токиода ракета Япония иқтисодий ҳудудига тушгани маълум қилинган.
АҚШ ҳарбийлари ҳам ракета учирилганини қайд қилишган. АҚШнинг Тинч океани қўмондонлигининг (PACOM) маълумотларига кўра, ракета Тошкент вақти билан 29 май соат 01:40ларда учирилган.
"Ракета Япон денгизига тушгунча 6 дақиқа давомида кузатиб борилган", дейилган хабарда.
"Шимолий Америка ҳаво-коинот мудофааси қўмондонлигининг баҳолашича, Шимолий Корея ракетаси Шимолий Америкага хавф солмаган", деб айтилди PACOM’да.
Токио ракета учирилиши муносабати билан ўз норозилигини билдирди.
Мавзуга оид
09:15 / 29.11.2025
ОАВ: Уралдаги ҳарбий базада ракета учирилиши чоғида портлаб кетди
16:09 / 11.11.2025
АҚШда “Ню Гленн” ракетаcининг биринчи тижорат парвози қолдирилди
20:02 / 05.11.2025
Шимолий Корея Россияга яна беш минг аскар юборди
13:18 / 27.10.2025