Фан-техника | 18:00 / 30.05.2017
30268
4 дақиқада ўқилади

Янги Nokia 3310 ҳақида билиш керак бўлган 8 жиҳат

Nokia 3310 савдога чиқиб бўлди. Лайфхакер материалида асл гаджетни харид қилишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида сўз юритилган.

1.  Сизнинг SIM-картангиз тушмайди

Замонавий смартфонларнинг аксарияти nano-SIM’да ишлайди. Nokia 3310 слоти micro-SIM шаклидаги карталарга мўлжалланган, шунинг учун бу ерда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Сўнгги вақтларда операторлар mini-SIM қобиқли мультишаклли карталарни таклиф этишмоқда, ундан керакли ҳажмдаги картани чиқариб олиш имкони бор. Агарда қобиқ сақланиб қолинган бўлса, унга nano-SIM’ни киритиш мумкин. Агарда бу имконсиз бўлса, адаптерни сотиб олишингиз ёки ўз операторингиздан SIM-картани алмаштиришингиз даркор.

2.  Орқа панелдаги устки қисмни оча туриб, тирноқни синдириб олиш мумкин

Nokia 3310’дан фойдаланишни бошлаш учун, аввалги пайтлардагидек, унга батарея ва SIM-картани ўрнатиш лозим. Бунинг учун орқа панелдаги устки қисмни очиш талаб этилади. Буни қилиш эса осон эмас. Пластина шу қадар зичланганки, баъзи харидорлар уни ажратиб олишда тирноқларини шикастлаб олишди. Эҳтиёт бўлинг.

3.  Nokia 3310’да WhatsApp ва Viber йўқ

Қурилма S30+ дастурий тизимида ишлайди, у мессенжерларни қўллаб-қувватламайди, гарчи интернетга уланиш имкони бўлса ҳам. Шунинг учун чатларда мулоқот қилиш одатидан СМС фойдасига воз кечишга тўғри келади. Агарда сиз чатлардан чарчаган бўлсангиз, бироқ ундан воз кечиш осон бўлмаётган бўлса, Nokia 3310 бундай “қарамлик” билан курашда ёрдам беради.

4.  Facebook’га кириш мумкин

Қурилмада ўрнатилган Opera браузери орқали сайтларнинг мобил версиясига кириш мумкин. Бу соддалаштирилган версияси мавжуд бўлган Facebook, «ВКонтакте» ёки бошқа исталган сайтга кириш имкониятини беради. Бироқ, сайтларда кичик экранда ва жуда ҳам секин 2G-интернетда ишлаш бир қадар ноқулайлик туғдириши мумкин.

5.  Тугмаларни бошқариш ноқулай

Агарда бир неча йилдан бери сенсорли экранга эга смартфон соҳиби бўлсангиз, янги Nokia 3310’да ишлаш анча қийин кечади. Экранга керакли дастурни очиш ёки ҳавола бўйича ўтиш мақсадида бир неча бор босиб кўришингиз ҳам мумкин. Бир неча кундан сўнг ўрганиб қоласиз ва муаммо йўққа чиқади.

6.  «Илон» ўзгарди

Nokia 3310’ни ўша эски «Илон»ни ўйнаш мақсадида сотиб олмоқчи бўлсангиз, ҳафсалангиз пир бўлиши мумкин: «Илон» энди аввалгидек эмас. Машҳур ўйин қайта ишланган: дизайни ўзгарди, бонуслар қўшилди, мини-қопқонлар ва шараф доскаси. Аммо, у барибир ёмон даражада эмас.

7.  Nokia 3310 қувватлантиришсиз узоқ ишлаши мумкин

4G, Wi-Fi, сенсорли экран - Nokia 3310’да қувват сарф этувчи бундай функциялар йўқ, шунинг учун аккумуляторнинг 1 200 мА•с.лик қуввати тахминан бир ҳафта оддий ишлатишга етади. Расмий кўрсаткичлар: кутиш режимида 607 соат, фаол фойдаланишда 22 соат.

8.  Сизга хотира картаси керак бўлади

Nokia 3310'да мусиқа эшитиш ва кенглиги 2 мегапиксель бўлган камерадан суратларни олиши мумкин. Бироқ телефон ички хотирасидаги 16 МБ 12 та суратдан ортиғига етмайди (мусиқани ҳисобга олмаганда). Шунинг учун, агарда қурилмани мусиқа эшитиш ёки суратга олишда ишлатмоқчи бўлсангиз, microSD картасини харид қилишга тўғри келади.

Мавзуга оид