Фан-техника | 17:35 / 31.05.2017
13250
2 дақиқада ўқилади

Янги «Тесла» суратлари пайдо бўлди

Фото: electrek.co

Интернет тармоғида янги «Тесла» – Model 3 интерьер ва экстерьерига оид суратлар пайдо бўлди. Умумий фойдаланишдаги йўлда синовдан ўтган автомобиль Калифорнияда фототасмаларга муҳрланди, деб ёзмоқда Electrek.

Аввалроқ, Илон Маск «Тесла»нинг энг арзон модели – Model 3 – ускуналар панелига ҳам, проекция дисплейига ҳам эга бўлмаслигини айтган эди. Суратлар унинг сўзларини тасдиқлайди: автомобилнинг олд панели марказида битта катта экран бор. Шунингдек, Маск ҳайдовчини ускуналар панели бўлиши бўлмаслиги «умуман қизиқтирмайди» деганди. 

Tesla Model 3 концепт намунаси ўтган йил апрелида намойиш қилинди. Унинг серияли намунаси шу йил июль ойи бошида тақдим этилади. 

Дастлабки маълумотларга кўра, янги машинанинг кузови пўлат ва алюминийдан бўлади. У қайта қувватланишларсиз 480 кмгача ҳаракатлана олади. Бунинг учун унга  80 кВт*соат ҳажмли батарея ўрнатилади. Аввал хабар қилинганидек, бу моделга Model S ёки Model X электромобилларига қўйилган 100 кВт*соат ҳажмли батареялар ўрнатилмайди.

Унинг бошланғич нархи – 35 минг доллар атрофида бўлиши айтилмоқда. 

Мавзуга оид