Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Туркияга нисбатан қатор иқтисодий чекловларни бекор қилди
Россия президенти Владимир Путин Туркияга нисбатан қатор иқтисодий чекловларни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати.
Давлат раҳбари турк ишчиларини ёллаш ва алоҳида соҳаларда турк компанияларининг ишлашига тегишли чекловларни олиб ташлади.
Путин ТИВга Анқарани 2010 йилда имзоланган, фуқароларнинг ўзаро қатновлари шартлари ҳақидаги келишув қисман тикланиши ҳақида хабардор этиш вазифасини топширди. Шунингдек, президент Россияга визасиз кирувчи турк фуқаролари рўйхатини кенгайтирди.
Эндиликда Россияга қисқа муддатли сафарлар билан келувчи, хизмат паспортларига эга турк самолётлари экипажлари аъзолари, ҳамда уларнинг оила аъзоларига истиснолар мавжуд.
Шу билан бирга, таъкидланишича, истиснолар Туркия ҳам шундай чораларни қўлласа амал қилади.
Мавзуга оид
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
15:55 / 13.06.2026