Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда қуёш батареясида ишловчи биринчи шифохона очилди
Сурияда бир неча ойлик синовлардан кейин қуёш энергиси билан таъминланувчи биринчи шифохона очилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Суриянинг электр энергия инфратузилмасига фуқаролик уруши вақтида жиддий путур етган. Бунинг оқибатида шифохоналар дизел генераторлардан фойдаланишни бошлашган. Ахборот агентлигининг маълум қилишича, Ёрдам кўрсатиш бўйича муассасалар ва тиббиёт ташкилотлари иттифоқи шифохоналарни дизель генераторларидан камроқ даражада тобе қилувчи Syria Solar лойиҳасини йўлга қўйди.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан шифохонаниннг қаерда жойлашгани ошкор қилинмаган. Шифохона дизель генератор ва 480 та қуёш панеллидан ишлаб чиқариладиган энергия билан таъминланади. Агар ёнилғи умуман йўқ бўлса, жонлантириш ва операция бўлимлари қуёш энергиясида 24 соатгача ишлай олади.
"Бу шифохоналарни ишчи тартибда сақлаш – кўпчиликнинг ҳаёт-мамоти масаласидир", деб айтган лойиҳа раҳбари Тарек Макдисси. Унинг айтишича, ташкилот 2019 йил баҳори охиригача яна 5 та шундай АЁҚШ очмоқчи.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026