Спорт | 12:47 / 01.06.2017
13856
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: «Реал» Азар учун рекорд даражада маблағ тўлашга тайёр

Фото: AFP

«Реал» 115 млн евро эвазига «Челси»дан Эден Азарни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда The Sun таблоиди хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, Мадрид клуби вакиллари охирги вақтларда бельгиялик футболчининг вакиллари билан камида уч марта учрашган ва унинг «Реал»га ўтиши имкониятларин муҳокама қилган.

Айни вақтда футболдаги энг қимматбаҳо футболчи «Ювентус»дан ўтган йил ёзида «Манчестер Юнайтед»га ўтган Поль Погба бўлиб турибди. Ўшанда «Манчестер Юнайтед» ушбу француз учун 105 млн евро тўлаганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид